Таклиф ва муражаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди

361

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ахмед Реймов ўзи сайланган ҳудуддаги «Оқ ўтов,» «Тўнғич қўнис» ва «Гузар» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашув маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг долзарб муаммоларини эшитиш ва тегишли масалаларни ҳал этиш бўйича фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида депутат маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Фуқаролар томонидан ҳудуддаги турли ижтимоий-иқтисодий масалалар, жумладан,  бандлик, тиббиёт каби масалалар кўтарилди. Депутат фуқаролар томонидан билдирилган  ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича тегишли давлат органлари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришини таъкидлади.

Шунингдек, депутат ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар,  давлатимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган ёрдамлар тўғрисида  сўз юритиб, тушунчалар бериб ўтди.

Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва келгусида бундай учрашувлар мунтазам ўтказилиши таъкидланди. Тадбир якунида депутат томонидан маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

                                                           Қорақалпоғистон ахборот агентлиги