Катта йўл бўйини ободонлаштириш давом этади

419

Қонликўл туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг баҳор мавсумида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ва ўринбосарлари, тегишли муассасалар раҳбарлари, фермерлар ва ташкилот мутахассислари иштирок этди.

Туман ҳокими Б.Султанов, Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчанов, туманда биринчи навбатда халқаро даражадаги А-380 «Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 31 километрлик оралиғининг ҳар икки томонига дарахт экиш ишларини амалга ошириш давом этиши кераклигини таъкидлаб, бу борада қилинадиган чора-тадбирлар бўйича кўрсатмалар берилди.



Бундан ташқари, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, фермерлар дала четларига кўчат экиш, шахсий томорқалар ва уйлар атрофини тартибга келтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги