Эзгу ишлар давом этмоқда

293

Президентимиз ташаббуси билан Фарғона вилояти ҳокимлиги Бўзотав туманига ҳомий сифатида бириктирилган эди. Ўткан давр давомида Бўзатов туманида кўпгина лойиҳалар амалга оширилиб, бугунги куни ушбу объектлар аҳолига хизмат қилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов билан биргаликда 2024 йил давомида фарғонали ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилган  ишлар билан танишиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Бўзатов туманига борди.

Дастлаб меҳмонлар Қусханатов ОФЙ ҳудудида Фарғона вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан капитал реконструкция ишлари олиб борилган 9-сон мактабгача таълим ташкилоти ва 5-сон умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу таълим ташкилотларининг бугунги ишлари ва бу ёрда овул болалари учун яратилган қўлайликлар билан танишди. Ушбу даргоҳларда ишловчи педагог-ходимлар ва тарбияланаётган болалар билан суҳбатлашди.

-Ўткан йили Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳомийлигида мактабимизга 12х24 ўлчамидаги спорт зали қўриб берилди,-дейди мактаб директори Сансизбой Сейтмуратов.-Бунинг учун Президентимизга, Фарғона вилояти ҳокимлигига, республикамиз ва туманимиз раҳбарларига катта раҳмат айтаман.

Бундан сўнг меҳмонлар туман марказида  жойлашган эски Маданият уйи биноси, чорвачилик комплекси, иссиқхона ва текстиль корхонаси ишлари билан танишиб, бу ерда  Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров вилоятидан келган тадбиркорларга ушбу объектларни 2025 йили ишга тушириш бўйича аниқ топшириқларни белгилаб берди.

Шунингдек, делегация аъзолари Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган узумзор ҳамда Бўзатов тумани марказида қурилиши режалаштирилган Нуронийлар маскани, оталар чойхонаси, туман тарихи музейи, маданият маркази учун ажратилган ер майдонларини кўздан кечирди.

Делегация аъзоларининг кейинги манзили Бўзатов ШФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактаби ҳам бўлиб, бу ерда меҳмонлар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳомийлиги ҳисобидан янги қурилган спорт зал биноси билан яқиндан танишди ҳамда Рамазон ойи муносабати билан туман ҳудудида яшовчи ижтимоий қўллаб-қўвватлашга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хизмат сафари давомида Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов билан биргаликда Бўзатов туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш учун тайёрланган ер майдонига манзарали дарахт кўчатларини экиш тадбирида иштирок этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси