Байрам тадбири юқори даражада ташкиллаштирилди

Юртимизга баҳор мавсуми кириб келиши билан гўзаллик, яшариш, янгиланиш байрами бошланиб, 8-март халқаро хотин-қизлар байрами кунгилларга бир олам қувоч бағишлайди. Онажонларимиз, опа-сингил ва қизларимиз билан, келинларимизнинг ажойиб байрами кенг кўламда нишонланиб, ўлар ҳар қачон ҳурмат ва эътиборга лойиқ бўлиб келмоқда.
Бугун Нукус шахридаги «Оққуш» мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтти.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан самимий табриклади.
Бундан сўнг бир гуруҳ хотин-қизларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан Гулистан Даулетова – «Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири», Зулхумор Ходжаниязова – «Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан тақдирланди.
Шунингдек юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикамиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қўшган ҳиссалари ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизларга «Ардақлы нураный», «Ибратлы ҳаял», «Ўатан пидайысы», «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари, Жўқорғи Кенгеснинг «Фахрий ёрлиғи,» Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, Вазирлар Кенгашининг «Фахрий ёрлиғи» топширилди.
-Юртимизда хотин-қизларни эъзозлаш, ўларнинг соҳани ривожлантириш йулидаги меҳнатларини қадрлаш юқори даражада. Меҳнат ва ижод қилган ҳеч бир аёл давлатимиз этиборидан четда қолмаяпти. Менинг ҳам халқимиз учун ишлаган камторана ижодий ишларим байрам арафасида муносиб баҳоланганлигидан бағоят хурсандман. Бу унвон келажакдаги ижодий режаларимнинг юзага чиқишига илҳомлантирмоқда,-дейди Қорақалпоғистон халқ шоири Гулистон Даулетова.











Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Г.Турдышова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги