Байрамда опа-сингилларимизнинг меҳнати эътироф этилди

Республикамизнинг барча ҳудудлари каби, «8 март-халқаро хотин-қизлар куни» Чимбой туманида кўтариңки кайфиятда бўлиб ўтди.
Унда тумандаги нуроний оналар, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатиб келаётган хотин-қизлар, муассаса, корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Айбек Тажетдинов ва бошқалар иштирокчиларни халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклади. Кечада сўнгги йиллари Президентимизнинг қарорлари билан хотин-қизларга яратилаётган имкониятларга тўхталиб, ушбу қўлайликлардан самарали фойдаланиб келаётган замондошларимизнинг намунали ишларини ҳурмат билан эътироф этди. Шунингдек, 8 март-халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари-оила ва ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гүлзар Мамбетниязовани «Дўстлик» ордени билан тақдирлагани учун давлатимиз раҳбарига миннадорчиликларин билдирди.
Байрам тадбирида юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган қатор опа-сингилларимиз туман ҳокимлигининг Фаҳрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

-Байрам кечасида туман ҳокимлигининг Фаҳрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан мукофотландим,-дейди 38-сон мактаб директори Гавҳар Абдуллаева.-Хотин-қизларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ҳурмат учун ташкилотчиларга катта раҳмат айтаман.
Тадбир республикамизга таниқли санъат усталари ва маданият бўлими томонидан тайерланган концерт дастури билан давом етди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси