Намунали хотин-қизлар тақдирланди

310

Ўзининг чексиз меҳр-муҳаббати ва фидойилиги, сабр-тоқати билан хонадонларимизда, шунингдек, бутун жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, фарзандларимизни мард, комил инсон этиб тарбиялаётган хотин-қизларимизнинг байрами бугун Кегейли туманида ҳам кенг нишонланди.

Тадбирда туман ҳокими Айбек Камалов барча оналаримиз ва аёлларимизни байрам билан самимий табриклаб, сўнгги йиллари мамлакатимизда Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхорликларини ҳурмат билан тилга олди. Хотин-қизларнинг халқ хўжалигининг турли соҳаларида эрлар билан бир сафда туриб меҳнат қилиши ҳамда ўзларининг фидокорона хизматлари билан жамиятимиз ривожига қўшаётган ҳиссаларини юқори баҳолади.

Шунингдек, ўзларига юклатилган масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган қатор хотин-қизлар туман ҳокимлиги номидан Фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланиб, байрам иштирокчиларига байрам совғалари топширилди.

Байрам туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси