Инвесторлар билан учрашув ўтказилди

278

Мамлакатимизда тармоқларни ҳар томонлама ривожлантиришда хорижий давлатлардан инвестицияларни жадал жалб қилиш жараёнларига катта эътибор қаратилмоқда. Бундай ишлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

Элликқаъла туманида ҳам шундай инвестициявий лойиҳалар учун қулай имкониятлар мавжуд. Хитой Халқ Республикасининг «Liay diea lik» компанияси директори Хоу Хиао Лонг бошчилигидаги бир гуруҳ инвесторлар мазкур ҳудудга келди.

Туман ҳокими В.Ниязимбетов инвесторлар билан учрашув ўтказди, — дея маълумот беради Элликқала тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бўлими.

Учрашувда қатор таклифлар билдирилди. Шу билан бирга, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги