Ўқувчилар таниқли олимлар билан учрашди

Нукус шаҳридаги Ёш томошабинлар театрида Янги Ўзбекистон университети профессори Алишер Есбосинович Санетуллаев ва Россия Фанлар академияси профессори Павел Александрович Беловларнинг қорақалпоғистонлик ўқувчиларга «Маҳорат соатлари» ташкил этилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигининг бўлим бошлиғи М.Асаматдинов очди ва профессор-олимлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берди.
Бундан сўнг профессор Павел Александрович Белов ўзининг илмий иши ва тадқиқотлари ҳақида баёнот қилди. Жумладан, олим «Электромагнит тўлқинларининг ҳаётда қўлланилиши» мавзусида тақдимот қилиб, бу бўйича энг сўнгги илмий изланишлар ва инновациялар билан таништирди. Хусусан, симсиз қувватлаш ускунасининг ишлаш принципи, унинг ҳаётимиздаги аҳамиёти ва перспективалари тўғрисида кенг тушунчалар берди.
Шунигдек, тадбирда профессор Алишер Есбосинович Санетуллаев Янги Ўзбекистон университети фаолияти, таълим дастури ва халқаро шериклик ҳақида чиқиб сўзлади. Профессор ўз сўзида университетнинг илмий-тадқиқот йуналишлари, талабаларга яратилган имкониятлар ва физика, инженерлик соҳасида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга олимлардан жавоблар олди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси