Кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда

353

Республикамизда йулларни  қуриш ва реконструкция қилиш доирасида Қораўзак ва Беруний туманлари ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў” автомобиль йўлининг 673-698 км (25 км) қисмини  цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш лойиҳаси олиб борилмоқда.

-Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14декабрдаги  қарори асосида республикамиздаги Қораўзак ва Беруний туманлари ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 673-698 км (25 км) қисмини Осиё тараққиёти банки иштирокида цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш белгиланган эди.

Реконструкция ишларида “Dorkomplekstsnab Plus” МЧЖ (Ўзбекистон) ва “New Tech Samarqand” (Ўзбекистон) қўшма корхоналари халқаро тендер савдоларида ғолиб деб топилиб, 2024-йилнинг 22 август куни пудрат шартномалари имзоланди. Шунингдек, лойиҳа консультантлари  «Yooshin Engineering Corporation,» «ISAN Corporation» (Жанубий  Корея) қўшма корхонаси, субконсултантлар «Intelligent Solution LLC» ва  «GEO Engineering LLC» (Gruziya) компаниялари билан шартномаларга қўл қуйилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 60,9 млн. долларни ташкил қилади.

Қурилиш ишлари  2024-йилнинг октябрь ойида бошланиб, айни пайтда давом этмоқда,-  дейди Қорақалпоғистон автомобиль  йуллари бош бошқармаси матбуот котиби  Д. Жумамуратов.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги