Лойҳани молиялаштириш келишилди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қуйиш ва хорижий тажрибани юртимизга олиб кириш бўйича, қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган йили Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида рақамлаштириш бўйича халқаро лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “ACRYL” Жанубий Корея компанияси билан ўз-аро англашув меморандуми имзоланган еди.
Ушбу меморандумга асос “ACRYL” Жанубий Корея компанияси директори ўринбосари Шин хоним Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ташриф буюрди. Ушбу учрашувда Соғлиқни сақлаш вазири М.Курбанов ташриф буюрган меҳмонларга қўшма лойиҳанинг долзарблигини алоҳида таъкидлаб, молиялаштириш доирасида ўз-аро музокоролар олиб борди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги