Баҳор маликалари аниқланди

357

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жойларда кўрик-танловлар, учрашувлар ва бошқа ҳар хил кўнгил очар тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Физика-математика факултетида ҳам ушбу байрам муносабати билан “Баҳор маликаси” танлови бўлиб ўтди.

Танловда факултетда таҳсил олаётган 1-2-курс талаба-қизлар иштирок этди.

Улар танловда она ҳақида монолог ўқиш, саҳна кўриниши ва баҳор фаслига мос салатлар тайёрлаш каби шартлар бўйича ўзаро мусобақалашиб, қобилият ва маҳоратларини намойиш этди.

Танлов якунида иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилиб, ўларга диплом ва совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги