Фаол хотин-қизлар ҳурматга сазовар бўлди

320

Қораўзак туманида «8 март-халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан «Аёлга эътибор» шиори остида байрам кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда нуроний онахонлар ва турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Унда туман ҳокими Анвар Баймуратов ва бир қатор нуронийлар иштирокчиларини байрам билан табриклади.

Шунингдек, тадбирида туман ҳокими юртимизда ўзининг бой тажрибаси билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, ёшларни комил инсонлар этиб тарбиялаш йўлида меҳнат қилиб келаётган нуроний аёл-қизларни ва фаол ёшларимизни фахр билан тилга олди.

Кечада тумандаги бир қатор нуроний онахонларимизга, фаол қизлар ва билимли ёшларимизга байрам дастурхони ёзилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди ҳамда туман ҳокимлигининг Фахрий Ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

-Мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юқори ҳурмат учун, энг аввало муҳтарам Президентимизга катта миннатдорчилик билдираман. Келгусида бизга билдирилган ишончни тўлиқ оқлаймиз ва мамлакатимизнинг яна да ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшамиз,-дейди Ўзбекистон халқ демократик партияси Қораўзак тумани Кенгаши раиси Райхан Қармысова.

 

Байрам тадбири кўтаринки концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси