Кенг кўламда нишонланди

Беруний туманида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Аёлларга эҳтиром» мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтти.
Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матирзаев табрик сўзи билан очиб берди. Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Козиева барча аёлларни байрам билан табриклади, деб маълумот беради Беруний тумани хокимлиги ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенглигини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Соҳаларда муносиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қизлар район ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.


Ўзбекистон Давлат филармонияси Қорақалпоғистон бўлими ижодий жамоаси ва хонандалари иштирокидаги турли миллат ва элат вакилларининг куй-қўшиқ ҳамда рақслари байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги