Тахтакөпирли жас истеъдодлар ўз маҳоратларин намойиш этди

314

Тахтакўпир тумани Маданият марказида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида, «Театр-ибратханадур» шиори остида «Турон мактаб театри» танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда туман ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларининг истеъдодли ўқувчиларидан иборат 20 жамоа иштирок этди.

Иштирокчи жамаолар танловни ўтказиш тартибига асосан икки шартда мусобақалашиб, танлов якунида, 1-ўринни 3-сон мактабнинг жамаоси эгаллашга муавффақ бўлди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Совринли иккинчи ўринни 2-сон, ушинчи ўринни 7-сонли мактаб ўқувчилари эгаллади.

Танлов сўнггида ғолиб жамао аъзолари ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,                               

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси