Түркиянинг Бурса шаҳридаги фахрий консули Нукусда

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 16 январ куни мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни ошириш йўналишидаги ишларнинг самарадорлиги ва келгуси асосий вазифалар бўйича ўтказилган видеоселектор мажлисида соҳа раҳбарларига қатор вазифа ва топшириқлар берган эди.
Президентимиз томонидан видеоселектор мажлисида берилган топшириқларнинг ижросин таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали директори, профессор Байрамбай Еримбетов Түркиянинг Бурса шаҳридаги мамлакатимизнинг фахрий консули, ишбилармон ва инвестор Али Баклан ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети халқаро алоқалар бўйича проректори Жасур Зарифбаев билан учрашди.
Учрашувда филиал директори Президентимизнинг алоҳида ғамхўрлиги билан барча соҳалар каби мамлакатимизда спорт соҳаси ва олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, профессор-ўқитувчилар билан талабалар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида айтиб берди.
Сўнг иккала томон филиални яна да ривожлантириш бўйича келгуси режалар ва лойиҳаларга Туркия Республикасининг инвесторларини жалб қилиш тўғрисида ўзаро мулоқот олиб борди.


Шунингдек, учрашувда спортчиларимизнинг келгусида юқори натижаларини қўлга киритиши учун яна да кенг имкониятлар яратиш масалалари муҳакома қилинди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси