Фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартиби ҳақида низом тасдиқланди

339

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралда“Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун фойдаланишга берилган

ер қаъри участкаларида маркшейдерлик ўлчовлари ягона шартли координаталар тизими – 1984 йилги халқаро геодезик тизим асосида амалга оширилади. Шунингдек, фойдали қазилмалар ҳажми бўйича ҳисоботларни расмийлаштириш ва топшириш тартибитакомиллаштирилади.

Инспекция таркибида Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва оператив қутқарув ишларини олиб боришдан иборат бўлади.

Мазкур чора-тадбирлар геология ва тоғ-кон саноати соҳасида шаффофликни ошириш, қонунийликни таъминлаш ва ер қаъридан оқилона фойдаланиш механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган

Н. Зиёдуллаева, ЎзА