Ишга қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф тизими жорий этилмоқда

313

Нукус шаҳридаги  Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг мажлислар залида давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф тизими, шунингдек, ушбу соҳада ҳудудда 2024 йилда амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова бошқариб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи Адилбек Реимбаев, бошлиқ ўринбосори Камарбек Сеитниязовлар 2024 йил давомида филиал томонидан амалга оширилган ишлар бўйича анжуман иштирокчиларига кенг турда маълумотлар берди.


Тадбирда иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон Қарорида давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари республикада кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматининг замонавий тамойилларини жорий этишда энг муҳим бўғин эканлиги қайд этилди.

Жумладан, 2024 йил мобайнида республикадаги 37 та вазирлик ва идоралар ҳамда 17 та туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан,  Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «vacancy. argos.uz» порталида эълон қилинган 1670 та вакант лавозимлар учун танловларга 66 мингга яқин номзадлардан ҳужжат келиб тушган.

-Танлов якунига етган 1622 та вакант лавозимларнинг 988 таси малакали ходимлар билан тўлдирилди, 634 та вакант лавозимларга эса қайта танлов эълон қилинди,-дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғининг ўринбосори Камарбек Сеитниязов.-Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида Миллий кадрлар заҳирасига киритиш учун жами 69 нафар номзодларнинг рўйхати шакллантирилган ва 19 нафари Мобил заҳира учун танлаб олинди. Улардан 5 нафар номзодлар юқори лавозимларга тайинланди.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан агентлик мутасаддиларига қатор саволлар берилиб, уларга тегишли жавоблар олди.

Адилбай Оразов, 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси