Офицер ва сержант хотин-қизларнинг дўстлик беллашуви

Нукус шаҳрида «8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами» муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган шаҳодатланган аёл ходималар иштирокида “Тумарис издошлари” номли спорт мусобақалари ўтказилди.
Халқаро спорт стандартларига мувофиқ ўтказилган мусобақада иштирокчилар 200, 400 ва 800 метр оралиқларга югуриш, АК-74 ва ПМ қуролларини тез вақт ичида тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш-йиғиш ҳамда эстафета югуриш турлари бўйича беллашди.
Шиддатли ўтган мусобақа якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги командаси биринчи, Божхона бошқармаси командаси иккинчи ва Миллий гвардия Қуриқлаш бошқармаси командаси учинчи ўринни эгаллади.
– Божхоначи аёллар ўртасида 800 метрга югуриш бўйича Н.Алаватдинова 3 ўрин, АК-74 хамда ПМ қуролларини тез вақт ичида тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича А.Турдимуратова 1 ўрин, эстафета югуруш тури буйича 2 ўрин ва якуний жамаовий ҳисобда божхона аёл ходималари шарафли 2 ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди,-деди бошқарманинг ахборот хизмати бош инспектори Ю.Кудиярова.
Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди
Бошқарманинг шаҳодатланган ва эркин ёлланган аёл ходималари ўртасида волейбол, қисқа масофаларга югуриш, шахмат, шашка, дартс ва ПМ ўқотар қуролини тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича бўлиб ўтган спорт мусобақалари муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ўйинлар орқали аҳилликни ошириш ҳамда байрамона кайфият тақдим этиш мақсадида ўтказилган мусобақаларда ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги