Мулоқот очиқ бўлса, муаммолар тез ва самарали ҳал этилади

253

 

Мўйноқ тумани сектор раҳбарлари, корхона, муассаса бошлиқлари томонидан туман аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, фақат ўларнинг мурожаатларини тинглаб қолмасдан, ўларни ўз жойида ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш мақсадида қабул ўтказилди.

Албатта,  давлат ва фуқаро ўртасидаги мулоқот қанчалик очиқ бўлса, муаммолар шунчалик тез ва самарали ҳал этилади. Бу нарса туманда бўлиб ўтган ушбу фуқаролар қабулида яна бир бор намоён бўлди.

Қабулда иштирок этган фуқароларнинг кими иш билан таъминлаш, яна бири тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, айримлари саломатлигини тиклаш, яна кимиси коммунал соҳаси бўйича муаммоларига ечим излаб келди.




Қабул давомида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва муассаса, корхона раҳбарлари томонидан айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ўларнинг ўз ҳуқуқларини билишига кўмаклашилди. Шунингдек, ечими вақт талаб қиладиган масалалар назоратга олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги