«Паркент тажрибаси» амалда қўлланилмоқда

391

Истеъмолчилорга табиий газ етказиб беришни яна да яхшилаш ва газ қубурларидаги табиий газ йуқотишларини камайттириш мақсадида, «Паркент тажирибаси» асосида «Автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат баланси» лойиҳаси бўйича мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби, Қорақалпоғистонда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ушбу тажирибани ҳаётда синов кўриш мақсадида, ҳозирги вақтда ҳар бир туманнан битта ҳудуд танлаб олиниб, «Автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат баланси» лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Нукус туманида лойиҳа асосида Дийқан арна маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олинган. Айни пайтда ушбу ҳудуддаги 6 кўчада 106 оила бўлиб, ундаги газ қубурларининг 1,3 километрлик бўлаги ер устида жойлашган.

-Ушбу ҳудудда лойиҳа доирасида газ таъминати тизими тубдан янгиланиб, ҳар бир оилага замонавий энергия тежамкор газ усконалари қўрилди,-дейди Нукус туман газ таъминати бўлими табиий газ объектлеридан натижали фойдаланиш бўлинмаси мутахассиси Азамат Бийсенбаев.-Шундан газ ҳисоблаш ускуналарига регуляторлар қўрилиб, улар уч босқичли системадан икки босқичли системага ўтказилмоқда. Маҳаллага кираберишдаги газ тақсимлаш пунктига газ ҳисоблагич қўрилиб, барча кўчаларга назорат тизими йўлга қуйилмоқда.

Шуни айтиш жоиз, «Автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат баланси» тизимининг ишга туширилишининг асосий мақсади, йиллик газ исрофгарчилигининг олидини олиш, шунингдек, истеьмолчиларга етказиб бериладиган табиий газ таъминатини яна да яхшилашдан иборат.

Ҳозирги совуқ кунлари ҳам соҳа ходимлари томонидан ушбу йуналишдаги ишлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси