Навбатдаги «Методик маҳорат куни» тадбирлари бошланди

305

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг махсус буйруқларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг «Методик маҳорат куни» ва «Методик маҳорат соати» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун республикамиздаги 25 та таянч мактабгача таълим ташкилотида «Методик маҳорат куни» тадбирлари бошланди.

Унда ментор тренерлар томонидан МТТБ етакчиларига мактабгача таълим дарсларининг сифати, болалар билан ишлаш психологияси ўргатилиб, «Методик маҳорат соати»  тадбирларини амалга оширишда ўқув дарсларини самарали ташкил этиш бўйича билим ва кўникмага эга бўлади.




Семинарда 25 нафар ментор, 452 нафар етакчи педагоглар иштирок этмоқда.

Методик маҳорат кунларини ҳар ойнинг 1-3 ҳафтасида сешанба кунида ўтказиш белгиланган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги