Ўғит қор сабабли томирларга тўлиқ етиб боради

382

Ёққан қалин қордан натижали фойдаланиб қолиш мақсадида, жойларда буғдой экилган далаларга ўғит бериш ишлари давом этмоқда.

Хўжайли тумани ҳудудидаги ғалла майдонларида соҳа вакилларининг тавсиялари асосида махсус техникалар ёрдамида ғалла майдонларини озиқлантириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ғаллачиликда муҳим агротехник тадбирлардан бири бу – экинзорларни минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантириш ҳисобланади. Кузги буғдойни баҳорда ва бошоқлаш даврида етарли миқдорда ўғитлар билан таъминлаш ўнинг яхши ҳосил тўплашига ҳамда ўсиш-ривожланиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.

Ғалла майдонларига азотли минерал ўғитлар етарли миқдорда қўлланилса, буғдой бошоқлари яхши ривожланади ва донлар сони ҳам ортади. Ушбу агротехник тадбирлар ўз навбатида тўпроқ унумдорлигини ошириш билан бирга, ўсимликни зарур бўлган муҳим микроэлементлар билан тўйинтиришга хизмат қилади.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.