Эрназар Сарсенбаев бронза медалини эгаллади

Кеча Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» спорт мажмуасида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етди.
Уч кун давом этган мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоамиз 1 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза, жами 12 та медал билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Республикамиз спорт муҳлислари учун аҳамиятли томони шунда, ушбу турнирда -100 кг вазнда қорақалпоғистонлик Эрназар Сарсенбаев ҳам иштирок этиб, дастлабки босқичда тожикистонлик Кароматулло Ҳакимовни мағлуб этишга муавффақ бўлди.
Шундан кейин Эрназар кубали Силва Моралеска имкониятни бой берди.
Бронза медали учун курашиш ҳуқуқин тақдим этувчи ўтиш баҳсида бўлса, палвонимиз қозақстонли Бийбит Мадиевни мағлуб этиб, бронза медали учун беллашувда японияли Мики Нозомуды голден-скорда яьни, қўшимча минутларда енгиб чиқди ва «Катта Дубулға» туркумига кирувчи мусобақалардаги ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди.
Эрназарни бу ютуғи билан табриклаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси