Амударё туманида кўргазмали семинар ўтказилди

Амударё туманида ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида «Аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари» мавзусида кўргазмали семинар бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари-Президент Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Семинар доирасида иштирокчилар тумандаги «Жайхун» ОФЙдаги «Нукус Дилиша» МЧЖ томонидан ишга туширилган «Ун ишлаб чиқариш» лойиҳасининг очилиш маросимида бўлди.
Меҳмонлар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.



Шунингдек, тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам йиғилганларга тақдим этилди.
Бундан сўнг, семинар иштирокчилари «Чойкўл» ОФЙдаги М.Нарбаев томонидан томорқа ва деҳқон хўжалигида ташкил қилинган иссиқхона, шунингдек, «Ўрта қалъа» ОФЙда томорқасидаги 1 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонадан мўл ҳосил олаётган Р.Юсуповнинг фаолияти билан танишди. У эрда аҳоли томонидан кооперация асосида ташкил қилинган иссиқхоналарда кўчат ва сабзавотлар етиштириш фаолиятини кўздан кечирди.


Семинар давомида «Чойкўл» ОФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбири ташкил этилиб, унда 2 гектар ер майдонига яхши ниятлар билан мевали дарахт кўчатлари экилди.



Тадбирда ёшлар, нуронийлар, Республика, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари иштирок этди.
Бундан кейин, «Чордара» МФЙдаги «Томорқа хизмати» МЧЖ томонидан аҳолига 12 та йўналишдаги хизматлар кўрсатиш ҳамда 1 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхона фаолияти кўздан кечирилди.
Бу ерда иштирокчилар аҳолининг томорқа майдонларидан даромад олишига кўмаклашишга қаратилган чоралар, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, тадбир давомида фаол томорқа эгалари ва фермер хўжаликлари раҳбарларига махсус техникалар тантанали равишда топширилиб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида яратилган имкониятлар ҳақида кенг тўхтаб ўтилди.
Бундан сўнг, семинар доирасида келгуси вазифаларни белгилаб олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова сўзга чиқди.




Йиғилишда жойлардаги оғир шароитдаги маҳаллаларни обод қилиш, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш маданиятини ошириш, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» мезони асосида ишларни ташкил этиш ва фуқаролар томонидан кооперациялар тузилишига кўмаклашиш, энг асосийси, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича долзарб масалалар сўз этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги