Иссиқхоналардан фойдаланиш аҳамияти ортмоқда

468

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги  «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақолпоғистон Республикаси Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан Амударё туманида иссиқхоналардан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли томорқаларида ихчам иссиқхоналар ташкил қилиб, йилига 2-3 марта ҳосил олиш ҳамда лимончиликни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, иссиқхоналарда сабзовот етиштиришда томчилатиб суғориш тизимининг авзалликлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур иссиқхонада сабзавот кўчатларини тарбиялашда томорқа ер эгаларига кенг тушунтириш ишлари олиб борилиб, хусусан, уларни парваришлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зараркунандалардан ҳимоялаш бўйича тавсиялар айтиб ўтилди.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда ушбу иссиқхонада асосан булғор қалампири ва помидор экинлари экилиб, сувдан самарали фойдаланиш мақсадида сув тежовчи томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги