Депутат маҳалла «eттилик»лари билан учрашди

435

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ЎзМТДПдан сайланган депутат Руслан Джумамуратов Нукус шаҳридаги Анасой маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла «еттилиги» билан учрашди.

Тадбир давомида депутат томонидан мамлакатимизда қонунчилик соҳасида юз бераётган ўзгаришлар ва янгиликлар, қабул қилинаётган фармон, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишда маҳалла «еттилиги» томонидан амалга оширилаётган  ишлар, фикр ва таклифлар тингланди.

– Маҳалла «еттилиги» – маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг иш самарадорлиги уларнинг ҳар бирининг ўз ишига бўлган масъулиятига бевосита боғлиқ,-дейди Анасай МФЙ хотин-қизлар фаоли Гулнора Есебаева. – Бугунги мулоқот давомида ушбу йўналишдаги фаолиятимизнинг  самарадорлигини оширишга қаратилган қатор маълумотларга эга бўлдик.

Ҳудудда аҳоли сони 5865 нафар, оилалар сони 1128 нафар бўлиб, уларнинг маҳаллий транспортдан фойдаланиш эҳтиёжини қондириш мақсадида 65-сонли йўналишли таксилар сонини кўпайтириш, шунингдек, фуқароларнинг томорқаларидан унумли фойдаланиш мақсадида оқова сув билан таъминлаш борасида қатор мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Депутат томонидан ушбу масалалар тегишли тартибда назоратга олинди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги