Профилактик аҳамиятга эга 908 та иш сайёр суд мажлисларида кўрилган

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан ўтган йил давомида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар ҳуқуқлари билан эркинликлари ва қонуний манфаатларининг суд орқали ҳимояланишини таъминлаш, суд амалиётини умумийлаштириш, халқнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда тарғибот ва ташвиқот ишларини юритиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Судлар иш жараёнида биринчи инстанция тартибида жами 29620 фуқаролик иш ва материал бўлиб, шундан 20466 таси кўриб тамомланган. Ўларнинг жами сони олдинги йилга нисбатан 1909 ишга, яъний 10,3 фойизга кўпайди.
Буйруқ тартибида жами 36907 ариза бўйича суд буйруғи чиқарилиб, ўларнинг сони олдинги йилга нисбатан 9340 тага, яъний 33,9 фойизга кўпайди.
Кўриб тамомланган ишлардан 16609 таси бўйича якуний қарорлар чиқарилиб, шундан 15412 иш бўйича даво аризалар қаноатлантирилди ва 1197 иш бўйича даво ариза қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, 501 иш иш юритишдан қисқартилди.
2024 йил давомида судлар томонидан профилактик ва тарбиявий аҳамиятга эга 908 (4,4%) иш саййёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Жами кўриб тамомланган ишлар категориялар бўйича тахлил қилинганида, битимлар билан боғлиқ 9377 та (шундан 63,4 фойзи кредит шартномаси билан боғлиқ ишлар), оила муносабатлари билан боғлиқ 3880 та (шундан 56,2 фойзи никоҳдан ажрашиш билан боғлиқ ишлар), алоҳида тартибда кўрилган 2397 та шундан 21,4 фойзи фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар), уй-жой келишмовчиликлари билан боғлиқ 1549 та (шундан 77,2 фойзи ўзбошимчалик билан қурилган қурилишни бўздириш билан боғлиқ ишлар), мехнат муносабатлари билан боғлиқ 981 та (шундан 28,8 фойзи ишга тиклаш, 53,3 фойизи иш ҳақи ўндириш билан боғлиқ ишларни ташкил қилди. Шунингдек, солиқ қарздорлигини ўндириш билан боғлиқ 947 та, зарарни ўндиришга боғлиқ 591 та, хусусийлик ҳуқуқига боғлиқ 288 та (шундан 70,8 фойзи мулкни бошқа шахснинг ноқонуний эгаллашидан олиб бериш билан боғлиқ ишлар), ерга боғлиқ 248 та (шундан 41,1 фойзи ўзбошимчалик билан эшаллаб олинган ерларни қайтариш билан боғлиқ ишлар, коммунал тўламларни ўндириш билан боғлиқ 101 та, бошқа мазмундаги 107 та иш кўриб чиқилди.
2023 йилга нисбатан битимлар, уй-жой, меҳнат муносабатлари, зарарни ўндириш, коммунал тўламларни ўндириш ва бошқа мазмундаги ишлар кўпайган бўлса, алоҳида тартибда юритиладиган, оила муносабатларига боғлиқ, солиқ қарзини ўндириш, ерга, хусусий ҳуқуқ билан боғлиқ ишлар камайди.
2024 йилда судлар томонидан аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида корхона, муассаса, ташкилотларга қарши 189 та алоҳида қарорлар чиқарилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида судлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят аломатлари бўлиши мумкинлиги ҳақида 19 та хабарнома берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида жами 546 та, кассация инстанциясида жами 263 та, тафтиш нстанциясида 211 та иш кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида 11 та иш кўрилган.
Шундай қилиб, апелляция, кассация, тафтиш инстанцияларида жами 1030 та иш кўрилган бўлса, шундан 798 та иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди. 106 та иш бўйича суд қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, 126 та иш бўйича суд қарорлари бекор қилинди.
Ҳисобот даврида судлар томонидан 261 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар амалга оширилиб, 228 маротаба муассаса, корхона ва ўқув юртларига етказилди.
Судларга 2024 йилда жами 2705 та мурожаат келиб тушди. Шундан 147 мурожаат қаноатлантирилиб, 2495 мурожаат бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.
Қисқача айтганда, судлар томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш ишлари давом эттирилади.
А.Керимбаев,
Қорақалпоғистон Республикасы суди
фуқаролик ишлар бўйича судлов коллегияси бошлиғи.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги