Оромгоҳлар фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди

Болаларнинг дам олиши ва ўларни соғламлаштиришни ташкил этиш департаменти Қорақалпоғистон бошқармасининг “Ёз-2025” болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини юқори савияда тизимли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда Нукус шахридаги 1-сонли мактабда “Ёзги таътилда барча ўқувчилар Оромгоҳларда” шиори остида мактаб ўқувчилари иштирокида ёзги оромгоҳлар фаолияти ҳақида ахборот ва тарғибот, ташвиқот тадбирлари ўтказилди.


Тадбирда Болаларнинг дам олиши ва уларни соғламлаштиришни ташкил этиш департаменти Қорақалпоғистон бошқармаси бошлиғи С. Утеулиев республикамиздаги ёзги оромгоҳлар фаолияти ва ундаги шароитлар тўғрисида кенг турда маълумотлар ва иштирокчиларнинг саволларига жавоблар бериб ўтди.
Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқувчи ёшларга китоблар совға қилинди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси