Оналар алласи-меҳир булоқи

491

Алла – бу оналарнинг фарзандаларига бўлган чексиз меҳри, опаларимизнинг оқ фотиҳаси, кўнглидаги ўлуғ умиди. Ҳар бир аёл – бешик тебратганда айтган алласи билан гўзал ва қадрли. Халқимизининг бой меросларин ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, шунингдек, талабаларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда фаол иштирок этишини таъминлаш, қизларни турмуш қўриш ва она бўлишга тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида «Оналар алла айтганда» танлови  бўлиб ўтди.

Танловнинг очилиш маросимида «Спорт турлари» факультети деканы Д.Нурышов чиқиб сўзлаб, иштирокчиларга омадлар тилади. Қизиқарли тарзда ўтган танловда филиалнинг барча мутахассисликларидан талабалар иштирок этди ва ўнда биринчи ўринни «волейбол» мутахассислиги талабаси Перизат Балтабаева эгаллашга муваффақ бўлди.

Совринли иккинчи ва ушинчи ўринлар эса «бадиий гимнастика» мутахассислиги талабаси МуяссарХожамбергенова, «велоспорт» мутахассислиги талабаси Дурдона Акманова ва «каратэ-до» мутахассислиги талабаси Шахноза Уразбаеваларга насиб қилди. Танлов якунида ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси