Мисрга Ўзбекистон маҳсулотларини етказиш кўлами кенгаяди
356

Ўзбекистоннинг Миср Араб Республикасидаги элчихонасида ушбу давлат Озиқ-овқат саноати палатаси раиси ўринбосари Амал Самир билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот чоғида изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт-импортни ташкил қилиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Мезбон томон Мисрга заминимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот ва қуруқ мева етказиш кўламини янада кенгайтириш имкониятига қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида юртимиздаги турдош компаниялар билан шериклик ўрнатиш учун икки давлат тадбиркорлик субъектлари иштирокида онлайн учрашув ташкил қилишга келишилди.
М.Пирматова, ЎзА