Тинч оила – бахтли оила

Шўманай тумани Маданият бўлимида «2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида «Хотин-қизларга эътибор – бахтли оила калити» мавзусида хотин-қизлар форуми ўтказилди.
Форумда сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва туризм жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг бош мутахассиси Б.Айимбетова, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бош мутахассиси М.Турдимуратова, Ички ишлар вазирлигининг жамоат хавфсизлиги профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Р.Ешимбетов, ЙҲХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Реймкулова ҳамда шаҳар ва туманлардан келган ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок етди.
Форумни туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Қаллиқиличева кириш сўзи билан очди.
Форумда хотин-қизлар ўртасида содир етилаётган жиноятчилик сабабларини ўрганиш, бундай жиноятларнинг олдини олиш, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қонун ҳужжатлари туғрисида маълумотлар берилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Форум иштирокчилари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ўз фикрларини билдириб, тавсиялар берди.

Тадбир хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги