Ёш палвонларимиз «Прокурор кубоги» учун курашди

Чимбой туманидаги спорт мактабида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Р. Халмуратовнинг ташаббуси билан 2013-2014-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида «Кураш» бўйича «Прокурор кубоги» мусобақаси ўтказилди.
Мусобақага чимбойлик ёшлардан ташқари, Қараўзак, Тахтакўпир, Кегейли ва Бўзотав туманларидан жами 130 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этишди.
Қизиқарли ўткан мусобақа натижасига кўра, ўғил болалар ўртасида 30 кг вазн тоифасида Бўзотав туманидан Азизбек Дарябаев барча рақибаларин мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
33-36-40-44 кг вазн тоифасида чимбойлик спортчилардан Баўиржан Аметов, Хожа Саттарбердиев, Бағдаулет Амангелдиев, Ерлан Сарқитбаевларга тенг келадиган рақиб топилмади.
48 ва +48 кг вазн тоифасида эса, Тахтакўпир туманидан Жасулан Қарасаев ва қораўзакли Руслан Хожамуратовлар ғолиб чиқди.
Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувлар якунида 30-36-44 ва +48 кг вазн тоифасида чимбойли ёшлардан Улжон Қоржаваева, Айнура Пирниязова, Зулфия Абдуллаева ва Улбосин Турдибаевалар биринчи ўринди эгаллашга муавффақ бўлди.
40-48 кг вазн тоифасида эса, тахтакўпирлик Гүлистан Жақсилиқова ва қораўзаклик Меҳрий Ерхановалар мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар, мусобақанинг адолатли ўтишига муносиб хизмат қилган ҳакамлар туман прокурори томонидан таъсис етилган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси