Мусиқа мактаби жамоатчилик назоратида

456

Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган режасида Қорақалпоғистон Республикасидаги болалар мусиқа ва бадиий-санъат мактабларида ўқитиш, таълим олиш сифати бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланиши ва жамоатчилик тингловлари ўтказилишини ташкиллаштириш белгиланган.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошлиғи, Жўқорғи Кенгес депутати Тажибай Романов, халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати Ендирбай Абдуллаев ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гурух Нукус шаҳридаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлдилар.

Ўқув юртида ўтказилган сўровномада мусиқа мактаби биносининг ҳолати, моддий-техник базаси, мактабда таълим бераётган педагогларнинг муносиб танланиши, ўқиш жараёнида фойдаланилган дарсликлар ва бошқа масалалар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, ўша куни ишчи гуруҳ аъзолари Нукус шаҳридаги 22 ва 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳам бўлиб, мактабларнинг иши билан яқиндан танишди ва суровнома асосида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш ишлари 24-26 феврал кунлари Нукус шаҳри ва барча туманларда ҳам ўтказилди. Аниқланган камчиликлар ва муоммалар ишчи гурух аъзолари томонидан таҳлил қилиниб,  якўний маълумотлари тайёрланди ва амалга оширилиши керак бўлган тадбирлар белгиланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги