Эрназар Сарсенбаев «Катта Дубулға» турнирида иштирок этади

370

Эртага Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» спорт мажмуасида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақа старт олади.

Бугун  OTP Group Tashkent Grand Slam турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда жами 28 нафар (ҳар бир вазнда 4 нафардан) дзюдочи юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади.

Республикамиз спорт мухлислари учун аҳамиятли томони шунда, ушбу турнирда -100 кг вазнда қорақалпоғистонлик Эрназар Сарсенбаев ҳам иштирок этади ва палвонимиз дастлабки босқичда тожикистонли Кароматулло Ҳакимов билан беллашади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси