Ҳоким ва ёшлар учрашуви
348

Қораўзак тумани Маданият марказида туман ҳокими А.Баймуратов ва Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев тумандаги ишсиз ёшлар билан учрашди.
Учрашувда Наманган вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ва ишчиларга яратиб берилган қулайликлар бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими А. Баймуратов ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланиш ва таклиф этилган иш ўринларига бориб, тажриба орттириб келиш, ёшларимизга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.




Учрашув давомида ёшларнинг ҳам таклифлари тингланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги