Адлиячилар йилни қандай якунлади?

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосори Амангелди Пренов 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан анжумон иштирокчиларга кенг турда маълумотлар берди.
-Вазирлик ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан 12 765 та мурожаат келиб тушиб, шундан 7 546 та мурожаат (59%) қаноатлантирилди ва мурожаатчиларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Судларга жами суммаси 11 млрд 942 млн сўмдан ортиқ 1 363 та даъво аризалари киритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари суд томонидан тикланишига эришилди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва уларни бартараф этиш соҳасида вазирлик томонидан давлат органлари ва ташкилотларда қонунчиликнинг тўғри тартибга солиниши устидан доимий равишда мониторинг олиб борилмоқда.
Бунинг натижасида, 2024 йил давомида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 63 257 та ҳолатда қонун бузилишига йул қўйилганлиги аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича, тегишли органларга 1064 та тақдимнома, 53 та огоҳнома киритилди. 828 та давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ўтказилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор ва масъул ходимларидан 884 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, киритилган тақдимномаларга асосан фуқароларимизнинг 45 млрд 384 млн сўм маблағлари қайтарилди ва тўлаб берилди.
Анжумонда журналистлар томонидан вазирлик раҳбарларига бугунги куни халқимизни қизиқтириб юрган масалалар бўйича саволлар бериб, ўларга жавоблар олди.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси