Андижонда ишлаш имконияти яратилмоқда

Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича бириктирилган Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда туманда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали фуқароларнинг бандлигини таъминлаш йуналишида самарали ишлар олиб борилиб, ҳар томонлама ҳамкорлик тадбирлари давом этмоқда.
Ушбу амалий ишларнинг давоми сифатида Кегейли туманида Андижон вилояти ҳокимлигининг ҳудуд ёшлари билан учрашувини алоҳида таъкидлашимиз жоиз. Унда Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, тегишли соҳа раҳбарлари ва кегейлиши ёшлар иштирок этди.
Ёшлар билан ўтказилган учрашувлар давомида олий ўқув юртларини битириб, Андижонга ишлаш ниятини билдирган 26 нафар ёш ва уларнинг ота-оналари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга мутахассислиги бўйича иш ўринлари тавсия этилди.


Тадбирда Андижон вилоятига бориб ишлаш ниятини билдирган ёшларнинг ҳужжатларини ўша жойнинг ўзида тегишли тартибда расмийлаштириш чоралари кўрилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги