Пенсия тайинлаш борасидаги имтиёзлар тушунтирилди

Мамлакатимизда барча соҳалар каби, пенсия тайинлаш буйича ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи аппарати директори ўринбосари З.Турсунов Беруний туманида саййер учрашув ўтказди.
Унда 2025-йил 1-мартдан ёшга доир пенсиялар автоматик тарзда тайинланиши ҳақида кенг тушунчалар берилди.
Ёшга алоқадор пенсия муаммосиз тайинланиши мақсадида ҳозирги вақтда меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқароларга меҳнат фаолиятига оид маълумотларни тасдиқлаш, текшириб бориш таклиф этилди.
Беруний тумани ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, ҳозирда иш фаолиятини олиб бормаётган фуқаролар меҳнат дафтарларидаги маълумотларни туман Бандликка кўмаклашиш жойларига мурожаат қилган ҳолда бепул тасдиқлашлари мумкинлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, фуқароларнинг ҳал этилмаган муаммолари ва саволларига тўлиқ жавоблар берилди. Мурожаатлар жойида ҳал қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги