Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом ўтмоқда

«2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги» қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, подполковник М.Рахматуллаев бошчилигида ишчи штаб мажлиси бўлиб ўтди, – деб хабар беради Амударё тумани ахборот хизмати бўлими.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, профилактик таъсирларни замон талабларига мослаштириш, амалга оширилган ҳуқуқбузарликларнинг таъсир этувчи омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар орқали самарали сифатини ошириш, жиноятчиликнинг эрта олдини олиш бугунги кунда энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади, – деди М.Раҳматуллаев қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб.
Қарор ижросини таъминлаш ва туман маҳаллаларида криминал ҳолатни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича жорий йилнинг 1-чорагига мўлжалланган самарали чора-тадбирлар «Йул харитаси» доирасида амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва таклифлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги