Ижтимоий хизмат кўрсатиш сифати оширилмоқда

Ҳудудларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини вақтида аниқлаш ва уларга амалий ёрдам бериш сифатини ошириш мақсадида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил қилиниб ўз фаолиятини бошлади.
Беруний туманида ташкил этилган «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази хам аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Марказга аҳоли томонидан келган мурожаатлар таҳлил қилиниб, ушбу йўналишда тарғибот тадбирлари амалга оширилиши белгилаб олинди.
Тадбирнинг мақсади – мазкур мурожаатлар бўйича ижтимоий ёрдамлар, санаторийларга йўлланмалар олиш, «Саховат ва ёрдам» фонди маблағларидан ёрдам кўрсатиш, марказ психологлари томонидан психологик хизматлар, ногиронлиги борларни реабилитация воситалари билан таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат, деб хабар беради Беруний тумани ахборот хизмати бошлиғи А. Уразова.
Мутахассислар томонидан юқоридаги дастурлар бўйича кенг тушунтиришлар берилди ва махсус тайёрланган видеороликлар иштирокчиларига тақдим этилди.


Тадбирда фаол иштирок этган фуқаролар марказ ташкилотчилари томонидан совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги