Марказ вазифалари кенгаймоқда

332

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тастықлаш ҳақида»ги қарори билан унда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш белгиланган вазирликлар ва идоралар томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

– Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминлаш тизими ҳисобланади,-дейди Нукус шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси М.Туракбаев.

Нукус шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлари марказида ҳам давлат хизматларига бўлган талаб ортмоқда. Марказда кундалик турмушда зарур бўлган хизматлардан ортиқча оворагарчиликсиз доиймий яшаш жойи қаерда бўлишидан қаътий назар фуқароларимиз экстерриториал принципда фойдаланмоқда.

Таъкидлаш жойизки, жисмоний ва юридик шахсларга натижали, профессионал ва сифатли хизматлар кўрсатиш асосий вазифамиз этиб белгиланган. Кўрсатилаётган хизматларга эътибор қаратсак, жорий йил бошидан Нукус шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан юридик ва жисмоний шахсларга 26 409 давлат хизматлари кўрсатилди. Бугунги кунда фақатгина марказ томонидан эмас, шунингдек, марказдан узоқда жойлашган жойларга чиққан ҳолда ҳам саййёр давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Марказга келиш имкони бўлмаган фуқароларимизга саййёр тарзда 497 давлат хизматлари кўрсатилди.

Айни пайтда ушбў қарорда кўрсатилган Давлат хизматларига белгиланган вазифаларга асосан тадбирлар амалга оширилмоқда.




Жумладан, Нукус шаҳридаги Қутли қонис МФЙ ҳудудида жойлашган «IBRAGIMOFF CO» маъсулияти чекланган жамияти иш кўлами бўлмаганлиги сабабли ихтиёрий тугатиш бўйича қарар чиқарилиб, тугатиш муддати 6 ой этиб белгиланиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.  Тегишли қарорга асосан, корхонани тугатишга боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати белгиланиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ишчилари билан меҳнатга тегишли ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чораларини кўрилиши, корхонанинг дебитор қарзларини олиш, кредиторларни аниқлаш ва тижорат ташкилотнинг тугатилиши туғрисида ёзма хабардор этиш чораларини кўриш топширилди. Тугатиш балансини тасдиқлаш ва солиқ хизмати идорасига топшириш шунингдек бошқа тегишли тадбирлар белгиланди.

Нукус шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан бу борадаги ишлар давом этмоқда.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги