Ишлар давр талаби асосида амалга оширилмоқда

343

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида айни пайтда 11 та факультет тасарруфидаги 32 та кафедрада 561 нафар  профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади.

Шундан, 30 нафари фан доктори ва профессорлар, 94 нафари фан номзодлари ва доцентлар ҳамда 109 нафари фалсафа докторлари (PhD) ҳисобланиб, илмий салоҳият  41,5 фойизни ташкил этади. 2024 йил давомида 7  та  фан докторлик (DSc) ва 28 та фалсафа докторлик (PhD) ишлари ҳимоя қилинган. Шунингдек, институт докторантурасида 177 нафар таянч докторантлар ва 3 нафар докторант таҳсил олмоқда. Институт таянч докторантурасига 2025 йил учун давлат бюджети ҳисобидан 15 та ихтисослик бўйича 84 нафар талабгор қабул қилинди. 

Биз институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Р.Ешмуратов билан суҳбатлашиб,  илмий йуналишда амалга оширилаётган ишлар туғрисида қпзиқтырган саволларимизга жавоб олдик.

  • Суҳбатимизни институтдаги илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда натижалари билан бошласак.
  • Ўтган йилда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида давлат буюртмаси асосида «Оролнинг қуриган ерларида табиий шароитда ва интродукция қилинадиган Cynoglossum viridiflorum Pall.ex.Lehm. va Malacocarpus crithmifolius (Retz.) C.A.Meyning агротехникасини ишлаб чиқиш» мавзусида 963, 281 миллион сўмлик ва «Мактабгача таълим ташкилотларида 3-7 ёшдаги болалар учун қорақалпоқ халқ эртаклари ва болалар қўшиқлари асосида мултимедиали технологиялар яратиш ва фойдаланиш (Қорақалпоғистон Республикаси МТТ мисолида)» мавзусидаги 355 562 миллион сўмлик илмий лойиҳалар бажарилди. Шунингдек, соҳалар буюртмалари асосида корхона ва ташкилотларда ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасида 13 миллион сўмлик 15 та хўжалик шартномалари амалга оширилди.

2024 йил давомида институт педагог-ходимлари томонидан 26 та монография, 510 та илмий мақола (шундан республикада 250 таси, чет элда 250), 2015 та тезис (шундан 1040  таси халқаро, 975 таси республика ва ОТМ миқёсидаги конференцияларда) босмадан чиқарилди ва 10 та муаллифлик гувоҳномалари (DGU) олинди.

  • Халқаро лойиҳаларда иштирок этишнинг аҳамияти ортмоқда. Институтга инвестиция жалб қилиш ишлари қалай ташкиллаштирилмоқда?

– Институтга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда хорижий ташкилотлар томонидан ажратиладиган грант маблағлари доирасида “Русский Мир” жамғармаси ҳисобидан 421323 рубл, GIZ – Германия халқаро тадқиқот жамғармасидан 330000000 миллион сўмлик грантлар, “Россотрудничество” ташкилотидан 1388 АҚШ доллари миқдоридаги  201 дона сертификатланган адабий ўқув китоблар, Германия Федератив Республикасининг Дрезден Техника университети билан ҳамкорликда ERASMUS+ дастури бўйича “Европа Иттифоқига аъзо давлатлар” грант кампанияси доирасида ОТМ талабалари ва ходимлари учун қисқа муддатли стажировкадан 22 000 евро миқдорида маблағлар жалб этилди.

Малайзиянинг Линколн университети билан ҳамкорликда Мактабгача таълим йўналиши бўйича тўлов контракти асосида қўшма таълим йўлга қўйилди ва ҳозирги вақтда 203236850 сўм институт ҳисобига келиб  тушди.

Жаҳоннинг ТОП 1000 талигига кирган ОТМлар билан ҳозирги кунда 60 шартнома ва меморандумлар мавжуд. Ҳамкор ОТМлар билан  кадрлар таёрлаш ишларини ривожлантириш мақсадида таълим жараёнига 29 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар жалб қилинган. Шунингдек, институтнинг 16 нафар талабалари дунёнинг нуфузли ТОП-1000 ликка кирган ОТМларига академик мобиллик дастури асосида 1-семестрлик ўқишга юборилди. Шундан Қозоғистон Республикаси Л.Н.Гумилёв номидаги евроосиё миллий университетига 11 нафар ва Словакия ОТМ га 5 нафар.

Шунингдек, ўтган йил давомида институтдан 53, жумладан, Қозоғистон Республикасига 48 нафар, Россия Федерациясига 2 нафар, Финляндия давлатига 1 нафар, Беларусь Республикасига 1 нафар, Корея Республикасига 1 нафар профессор-ўқитувчилар хориждаги ОТМларда малака ошириб келишди.

Институт республика етакчи ИТМ лари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти, Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти,  Тарих институти, Зоология институти, Ботаника институти, Физика-қуёш илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ва Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

  • Институтдаги иқтидорли ёшларни илмий ишларга жалб қилиш, ўларни ҳар хил танловларга қатнаштириб ижтимоий фаоллигини ошириш йуналишида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхтаб ўтсангиз.

– Институтда иқтидорли ёшлар тажрибали педагог-ходимларга бириктирилиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Шунингдек, талабалар ўқув ва илмий ишлари натижалари бўйича ҳар хил танловларга қатнашиб келмоқда. Илмга чанқоқ, қизиқувчан, қобилиятли талабалар ўқув ва илмий-ижодий ишлари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Давлат стипендиялари танловида иштирок этиб келмоқда. Жумладан,  2024 йилда Қозоғистон Республикасида ўтказилган «Менинг мутахассислигим – педагог» мавзусидаги эссе ёзиш бўйича IХ Халқаро танловда Ж.Қудайбергенова 3-ўринни, 2024 йил 15-17 май кунлари Россия Федерацияси Кубан давлат университетида бўлиб ўтган «Социальная педагогика и психология девиантного поведения» номидаги I Халкаро илимий-ижодий танловда «Социально-педагогический плакат, реклама» йўналиши бўйича Х.Шарапатдинова 1-ўринни, Г.Каллибекова 2-ўринни ҳамда «Социально-педагогическое эссе» йўналиши бўйича А.Кудайбергенова 2-ўринни эгаллади. Биология йўналиши талабаси К.Кизилбаева «Ёшлар коррупцияга қарши» лойиҳаси билан 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант ғолиби бўлди.

Институт иқтидорли ёшлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Давлат стипендиялари танловида иштирок этиб 16 нафари стипендиялар танлови ғолиблари бўлишди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига 2, Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига 1, Навоий номидаги давлат стипендиясига 10, Ибрайим Юсупов номидаги давлат стипендиясига 1, Тўлапберген Қаипбергенов номидаги давлат стипендиясига 1, Захриддин Мухаммад Бобур стипендиясига 1, Пахлавон Маҳмуд стипендиясига 1, Ажиниёз Қосыбай улы номидаги стипендияга 13 нафар талаба лойиқ кўрилди.

«TechnoWays» технологик ривожланиш марафони республика босқичида институтимиздан 1 нафар магистрант Ж. Уснатдинов “Микро сув ўтларни етиштириш учун инновацион фотобиореактор ишлаб чиқариш” мавзусидаги инновацион ғояси билан иштирок этиб фахрли 2-ўринни эгаллади.

Бу борадаги ишлар давр талаби асосида амалга оширилмоқда.

 

Суҳбатлашган;

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги