Муҳим масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди

273

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қурилиш ва иқтисодиёт факультетларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида «Кибержиноятчилик, терроризм, диний экстремизм, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш ва гиёҳвандликнинг олдини олиш» мавзусида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Н.Жамалов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши кураш бошқармаси бўлим бошлиги Н.Таджимуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йул ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Мадреймов, университет профилактика инспектори, майор И.Ережепов, тюторлар ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жамоат жойларида ҳар бир инсоннинг ўзини тутиши, жиноят кўчасига кириб қолишдан сақланиш, ўғрилик қилиш, ўзаро жанжал, зўравонлик ва тазийиқ ўтказиш, йул ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, коррупция, фирибгарлик, талончилик, диний экстремизм, кибержиноят, турли гиёҳвандлик, психотроп моддаларни истеъмол қилиш, сотиш ёки сотиб олиш каби жиноятларнинг оғир оқибатлари, уларга нисбатан қўлланиладиган қонун асосидаги чоралар бўйича тушунчалар берди.

Талабалар томонидан тадбирда кўрсатилган масалалар бўйича саволар берилип, ўларга тегишли жавоблар олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги