Бошланғиш ташкилотлар ҳисоботлари тинглонмоқда

«Худудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминаты филиалида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йилнинг февраль ойидан 2025 йилнинг февраль ойи даврида амалга оширилган ишлар бўйича касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботи тингланди.
-Сўнгги беш йил мобайнида «Худудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиалида бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан жамоат билан мулоқат ўрнатиш, соҳа ходимларининг саломатлиги ва ижтимоий ҳимоялаш, маданий, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди, дейди филиал ходими Идирис Ержанов.
Ҳисобатда таъкидланганидек, ушбу давр мобайнида соҳа ходимларидан келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қанаотлантирилган. Соҳа ходимларининг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, санатория ва дам олиш масканларига, шунингдек, уларнинг болаларни соғломлаштириш марказларига юбориш, ёрдамга муҳтож ходимларнинг оилаларига моддий ёрдамлар кўрсатиш ишлари амалга оширилган. Йиғилиш давомида, касаба уюшма қўмитаси олиб борган ишлар баҳоланиб, касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимига Қуватбай Қудайбергенов сайланди.

Шунингдек, тадбирда филиалнинг бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот сайлов конференциясига иштирок этиш учун Нукус шаҳар ва туманлар газ таъминати бўлимларидан делегатлар сайланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги