Жамоа шартномаси  ижроси ва ҳисобот-сайлов жараёнлари

248

Нукус шаҳар 2-сон спорт мактабида касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича иш берувчи, касаба уюшмаси қўмита раисининг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йилнинг февраль ойидан 2025 йилнинг февраль ойи даврида амалга оширилган ишлар бўйича касаба уюшма қўмита раисининг  ҳисоботи  тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлари бўлими мудири Жамшид Арипов ҳисобот сайлов тартиби ҳақида ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрами олдидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар юзасидан  тушунчалар бериб ўтди.

Йиғилиш сўнгида Нукус шаҳар 2-сон спорт мактаби ходимлари касаба уюшма қўмитаси раислигига  Қудияр Қуўанишбаевич Ержанов кўпчилик овоз билан янгидан сайланди.

Шунингдек, Нукус шаҳар 22-сон болалар мусиқа ва санъат  мактабида   бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг иштирокида семинар ташкиллаштирилди.

Семинарда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Алижон Умаров меҳнат муҳофазаси бўйича, ходимларнинг тибиий кўриктан ўтиш тартиби  ҳақида,  Республика кенгашининг ташкилий ишлари бўлими мудири Жамшид Арипов ҳисобот сайловларни ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш  бўйича   тушунчалар бериб, тадбир иштирокчиларига амалий ёрдамлар кўрсатди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги