Халқимизнинг миллий қадриятлары қайта тикланмоқда

419

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий қадриятларимизни қайта тиклаш ва ўни ёшларимизга соф ҳолида етказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, республикамизда туризмниңг бир тури ҳисобланган  гастрономик туризмни ривожлантириш бўйича «Балиқдан 99 турли таом» ҳәм «Жугари гуртик» фестивальларининг ўтказилиши миллийлигимизни қайта тиклашга қаратилаётган эътиборнинг яққол кўриниши десак муболаға бўлмайди.

Бугун Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ овули» этно-туристик масканида «Жугари гуртик куни» байрам сифатида кенг турда нишонланди.

Унда ушбу миллий таомни тайёрлаш бўйича ошпазлар танлови, Қорақалпоқ миллий фольклор ижрочиларининг концерт дастури, миллий спорт ўйинлари, ҳунармандлар кўргазмалари ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилди.

Мазкур гастрономик байрам тадбирининг очилиш маросимида ёши улуғ нуронийлар, эл ардоғидаги оқсоқоллар сўзга чиқиб, миллий таомларимиздан бири бўлган «жугари гуртик»нинг асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, халқимиз ҳаёти билан боғлиқ ҳолда бугунги кунгача етиб келгани, ўз навбатида «жугари гуртик» миллий брендларимиздан бири ва Қорақалпоғистоннинг ўзига хос ташриф қоғози эканлигини, шундай ажойиб миллий қадриятларимиз намуналарини келажак авлодларга соф ҳолда етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз экани алоҳида таъкидланди.

Кўтаринки рухта ўтказилган тадбирлар юқори даражада уюшқоқлик билан давом этиб, танлов ғолиблари тажрибали ҳакамлар ҳаьйати томонидан баҳоланип борилди.

Ушбу танловда «Энг яхши ошпаз» номинациясы бўйича Нукус шаҳридаги 24 сон мактабгача таълим ташкилоти бош ошпази Арухан Сапарова, «Энги яхши безатилган жугари гуртик» номинациясида Лас-Вегас рестораны ошпази Мадина Давлетмуратова ҳәм «Энг яхши ошпаз» номинацияси буйича «Адмирал» ресторани ошпази Баҳодир Баймуратовлар ғолиб бўлди.

Тадбир сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасы Жоқарғы Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, Қорақалпоғистон Республикасы Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Р.Зарикеевлар иштирок этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси