Мурожаат 24 соат вақт ичида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди

Халқимизда «Савоб ишни ҳар ким, ҳар ерда қилиши керак»деган ҳикматли нақл бор. Хайрли ишлар қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш – инсоннинг энг олий фазилатларидан бири саналади. Шундай экан, биз қандай мансабда бўлмайлик, атрофдагиларга имкони борича кўмаклашишга ҳаракат қилишимиз керак.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алишер Джуманазаров мана шундай хайрияга яна бир бор қўл урди. Унинг ташаббуси билан Нукус тумани «Улгили макон» МФЙда жойлашган 19-сонли умумтаълим мактабининг кўкаламзор майдонидаги насос суғориш тизимидан эндиликда ҳеч қандай қийинчиликларсиз сув чиқарилмоқда.
Депутатнинг мазкур маҳаллада ўтказган сайловчилар билан учрашувида мактаб директори ўринбосари Азат Ташполатов таълим маскани атрофини кўкаламзорлаштириш ҳамда экилган дарахт кўчатларини суғориш учун сув манбаи йўқлиги сабабли, халқ вакилидан мактабга артезиан қудуғи қаздириб, сув насоси олиб беришга амалий ёрдам сўраган эди.



Мурожаат 24 соат ичида кўриб чиқилиб, депутат ташаббуси билан эртаси куни ижобий ҳал етилди. Эрта тонгдан барча керакли асбоб ускуналар ва техникалар олиб келиниб, бурғилаш ишлари бошланди. Ва кун охирига келиб ер ости сув насоси ўрнатилиб, ҳозирда кўкаламзор майдонга ҳеч бир муаммосиз сув чиқмоқда.

Шу муносабат билан, мактаб маъмурияти депутатга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг келгусидаги фаолияти ҳамда хайрия ишларига муваффақиятлар тилади.
Шунинг билан биргаликда, депутатга «Узункўл» кўчаси аҳолиси ушбу ҳудуддаги ташландиқ, қаровсиз ётган 1 гектарга яқин майдонни кўкаламзорлаштириш ҳамда дарахт кўчатларини экиш учун ер майдонини текислашда амалий ёрдам беришини айтиб мурожаат қилган эди.
Депутат Алишер Джуманазаров ўз ҳомийлиги ҳисобидан ушбу ҳудудни кўкаламзорлаштириш ҳамда дарахт кўчатларини экиш учун ер майдонини текислашда амалий ёрдам кўрсатди.
– Ўтган йилги сайловларда ЎзЛиДеП номзодларига овоз берган эдим.
Партиядан кўрсатилган номзод Алишер Джуманазаров доимий равишда аҳоли билан мулоқот қилишга, мунтазам равишда уларнинг ҳолидан хабар олишга, муаммоларимизни ҳал қилишга ваъда берган эди. “Ваъда эмас-натижа, эртага эмас-бугун” шиори билан чиқишганди. Бугун улар ўз ваъдаси устидан чиқиб оддий халқ орасида юриб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишяпти. Мактабимизга бепул ер ости сув насосини мурожаат қилганимизнинг эртасига ҳал қилиб берганлари мактабимиз ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан эътироф этилиб, партияга бўлган ишончимиз ортмоқда. ЎзЛиДеП партияси ва депутатимизга раҳмат айтамиз,-дейди Нукус тумани 19-сонли мактаб директори ўринбосари Азат Ташполатов.
Коракалпоғистон ахборот агентлиги