Зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқори шахсларга давлат ҳимояси кенгайтирилади

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан профилактика чора-тадбирларини кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга нисбатан давлат ҳимоясини таъминлаш амалиётини кенгайтиришни назарда тутади.

Шу билан бирга, профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси амалдаги 6 тоифадан 3 тоифага, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун профилактик ҳисобга олинаётган моддалар 28 тадан 12 тага камайтирилиб, ҳозирда зарурий ҳисобланган қўшимча 2 та ҳолат билан тўлдирилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида атрофлича муҳокама қилиниб, ундаги нормаларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.
М.Комилова, ЎзА