Кибержиноятчилик бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва 2022 йил 3 февральдаги «Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида республикамизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан 2023-2024 йилларда «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари учун маҳаллий бюджетдан жами 380 млн сўм пул маблағлари ажратилган.
Лекин, амалга оширилган чора-тадбирларга қарамасдан, халқимизнинг интернет ва замонавий ахборот технологияларидан нотўғри фойдаланиши турли кибержиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг бугунги куни ушбу турдаги жиноятлар сони ортиб бормоқда.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Саноат технологияси факультетида кибержиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.


Тадбирда университет профилактика инспектори И.Ережепов кибержиноятчиликнинг хавф-хатарлари, унинг турлари, олдини олиш чоралари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўлллари ҳақида маълумот бериб, талабаларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
Адилбай Оразов,
Қарақалпақстан ахборот агентлиги шарҳловчиси