Худуд фаолларининг таклифларини тинглади

295

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Бердибек Сейтназаров Кегайли туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш, ҳудудларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш учун тумандаги сектор раҳбарлари билан биргаликда Маданият, Нурли бўстон МФЙ ва Абат, Оқтуба, Жанабазар ва Қумшунгил овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашди.

Тадбирда сўнгги йиллари Президентимиз томонидан Қорақолпағистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар таъкидланиб, маҳалла еттилиги ва кўча оқсоқолларининг ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклифларини тинглади.  Учрашувда ҳар бир таклиф этилган муаммонинг ечимига жиддий эътибор қаратилиб, бу борада махсус дастурлар асосида амалий ишлар олиб борилиши таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги